Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Қизиқарли ва фойдали машғулотлар

2016.07.09 | Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Баркамол авлод» болалар марказларининг экология ва ўлкашунослик тўгараклари аъзолари бу йилги ёз мавсумида ҳам юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳат қилиб, ноёб ҳайвонот ва наботот олами билан танишиши мумкин.

Айни пайтда мамлакатимиздаги 200 дан зиёд «Баркамол авлод» болалар маркази Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги «Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ фаолият юритмоқда. Уларда бадиий ва техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экология бўйича юзлаб тўгараклар ишлаб турибди.

– Болалар онгига табиатни севиш, асраб-авайлашни ёшлигидан сингдириб бориш зарур, – дейди «Баркамол авлод» республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази директори Л.Эшмирзаева. – Ўқувчилар Ватанимиз тарихи ва маданий мероси, табиий бойликларимизни ўрганмоқда, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида билимини бойитмоқда.

Бугунги кунда «Баркамол авлод» республика болалар ўлкашунослик ва экология марказида 365 ўғил-қиз шуғулланмоқда. Бу ерда болаларга ботаника, биология, табиатшунослик ва экология бўйича билимини бойитиш ва ижодий қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашадиган турли тўгараклар ишлаб турибди. Ушбу йўналишларда ёш экскурсовод, ўлкашунос, эколог, табиатшунос, зоологлар ҳамда музейшунослик тўгараклари фаолият кўрсатмоқда.

– Ҳар йили ўқувчилар билан биргаликда марказ ҳудудида безак учун ишлатиладиган турли қовоқлар экамиз, – дейди экодизайн тўгараги раҳбари С.Ҳайдаров. – Болалар уларни парвариш қилиш, териб олиш, ишлов бериш ва қуритишни ўрганмоқда. Тайёрланган маҳсулотдан болалар ўз тасаввури бўйича истаган буюмларини ясамоқда. Устахонамизда бундай қовоқлардан ясалган турли чироқлар, ёритгичлар, деворга осиладиган ва стол соатлари, безатилган вазалар ва мусиқа асбобларини кўриш мумкин.

Марказда ҳар йили Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларимизга экскурсиялар ташкил этилиб, болалар ушбу шаҳарларнинг диққатга сазовор жойлари, табиат ёдгорликлари, мустақиллик йилларида бунёд этилган объектлар билан танишмоқда. Шунингдек, тўгарак аъзолари турли саёҳатлар, махсус ўлкашунослик ва экологик акциялар, бошқа тадбирларда ҳам иштирок этаётир.

Ёз мавсумида барча вилоятларда тўгаракшунос, ўлкашунос ва бошқа мутахассислар учун тренинг ҳамда семинарлар ўтказилади. Масалан, ўтган йили Чимёнда ташкил этилган «Эко – 2015» эко-ўлкашунослик оромгоҳида турли ҳудудлардан келган болалар дам олди. Жорий йилда «Баркамол авлод» марказлари ўқувчилари ўртасида энг яхши экологик лойиҳа танлови ўтказилмоқда. Танлов ғолиблари «Эко – 2016» эко-ўлкашунослик оромгоҳига йўлланма олади.

Марказда ўқув-тарбия ишлари такомиллаштирилиб, замонавий педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг янги шакллари жорий этилмоқда, янги ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилмоқда.

Жорий йилда «Баркамол авлод» республика болалар ўлкашунослик ва экология маркази ўқувчилари 11 халқаро танловда ғолиб бўлди. «Биз – тинчлик учун» халқаро ёшлар экологик танлов-кўргазмаси, «Қизил китоб – ёшлар нигоҳида» халқаро танлови каби танловларда 7 совринли ўринни эгаллади.

«Баркамол авлод» марказлари болаларнинг нафақат қизиқарли ва мазмунли дам олиши, балки жонажон табиатга меҳр қўйиш, уни асраб-авайлаш кўникмасини шакллантиришга хизмат қиладиган мактабдир.

www.uza.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.