Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

2015.08.07 | Педагогларга

Таълим муассасаларида чет тилларини ўрганишнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 27 декабрдаги 364-сонли буйруғи билан тасдиқланган Республика Таълим маркази ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган кўргазмали қўлланмалар,  луғатлар,  дидактик материаллар билан таълим муассасаларини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар

 

Чет тилларини ўрганиш бўйича умумтаълим мактаблари учун яратиладиган дидактик материаллар ўқувчининг эгаллаган билимларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун хизмат қилишини ҳисобга олиб улар мавзуга мос келиши ва дарс материалларини кенг ёритиб бериши мақсадга мувофиқ. Материаллар жаҳон андозалари талабларини инобатга олган ҳолда ўқувчиларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш, хотирасини мустаҳкамлаш, оғзаки нутқини бойитиш, грамматик саводхонлигини ривожлантириш назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган. 1-4-синф ўқувчиларининг психо-физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда машғулотларнинг сифатини ошириш, таълим жараёнини такомиллаштириш, Давлат таълим стандартлари талаблари асосида ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш назарда тутилган.

Шуларни инобатга олган ҳолда: Бошланғич синфлар учун мавзуий дидактик материаллар сони инглиз, француз, немис тиллари учун ҳар ўқувчига етарли миқдорда бўлиши тавсия этилади.

Хорижий тиллар ўқитиш бўйича қўшимча адабиётлар рўйхати

Қўшимча адабиёт номи

Муаллиф

Асоснома

Инглиз тили

1

“Инглизча-ўзбекча луғат”

Ш. Бўтаев,

А. Ирисқулов

Ш.Бўтаев ва А.Ирисқуловларнинг “Инглизча-ўзбекча луғат”идан ўқувчилар инглиз тилини мустақил ўрганишларида ва дарсга доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин.

Бу китоб 2009 йилда “Фан” нашриётида чоп этилган.

2

“Ўзбекча-русча-инглизча луғат”

А.Хожиев

Х.Мухиддинова

Н.Қамбаров

“Ўзбекча-русча-инглизча луғат” идан ўқувчилар инглиз тилини мустақил ўрганишларида ва дарсга доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин.

Бу китоб 2012 йилда “Ўқитувчи” нашриётида чоп этилган.

3

“Инглиз тилидан изоҳли расмли мавзуий луғат”

Ш. Бўтаев,

А. Ирисқулов

Ш. Бўтаев ва А. Ирисқуловларнинг “Инглизча-ўзбекча луғат” номли китобидан ўқувчиларнинг инглиз тилини мустақил ўрганишларида ва дарсга доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин.(2006 йил 26 декабрда ИМК кўрилган)

4

 “Менинг биринчи инглизча-ўзбекча-русча луғатим” номли уч тилли луғати

 

Ғ.Рахмонов, У.Жўраева, Г.Тожиева, Д.Саидова

Ғ.Рахмонов ва бошқаларнинг “Инглизча-ўзбекча луғатим” номли уч тилли луғатидан  ўқувчилар инглиз тили фани дарсига доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин.

(2010 йил 19 сентябрда ИМКда кўрилган)

5

“Боланинг луғат бойлиги” ўзбекча-инглизча расмли луғат

С.Рахмонбекова, М.Рахмонбекова

Бошланғич синф ўқувчиларнинг сўз бойлигини оширишда  фойдаланишлари мумкин.(“Шарқ” нашриёти 2012 йил )

6

“Ўзбек халқ эртаклари” (инглиз, араб ва ўзбек тилларида)

Тузувчи Х.Содиқов

Бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқини ўстириш мақсадида тавсия қилинади.(“Шарқ” нашриёти 2012 йил )

7

“Инглизча-ўзбекча, ўзбекча-инглизча  луғат”

Ш. Бўтаев,

А. Ирисқулов

Ш. Бўтаев ва А. Ирисқуловларнинг “Инглизча-ўзбекча луғат” номли китобидан ўқувчилар инглиз тилини мустақил ўрганишларида ва дарсга доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин.

(2012 йил 19 сентябрда ИМК кўрилган)

8

“Инглизча-ўзбекча-русча луғат”

Л.Жўраев (5.000 сўздан иборат)

Л.Жўраевнинг “Инглизча-ўзбекча русча”  уч тилли луғатидан  ўқувчилар ва ўқитувчилар  француз тили фани дарсига доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин.

9

“Инглизча-ўзбекча луғат”

Л.Жўраев (10.000 сўздан иборат)

Л.Жўраевнинг “Инглизча-ўзбекча”  луғатидан  ўқувчилар ва ўқитувчилар  француз тили фани дарсига доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин (“Тафаккур” нашриёти 2012 йил)

10

“Инглизча-ўзбекча-русча луғат”

З.Бўтаев

“Инглизча-ўзбекча русча”  уч тилли луғатидан  ўқувчилар ва ўқитувчилар  француз тили фани дарсига доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин (“Ниҳол” нашриёти, 2012 йил)

11

Инглизча-русча-ўзбекча расмли луғат.

Лазиз Тангриев, Шухрат Мирфаёзов

“Инглизча-ўзбекча русча расмли”  луғатидан  ўқувчилар ва ўқитувчилар  француз тили фани дарсига доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин

12

Инглизча–ўзбекча- русча сўзлашгич

М.Ирискулов Э.Файзуллаева

“Инглизча–ўзбекча- русча сўзлашгич”  уч тилли луғатидан  ўқувчилар ва ўқитувчилар  француз тили фани дарсига доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин

Француз тили

1

 “Менинг биринчи французча-ўзбекча-русча луғатим” номли уч тилли луғати

А.Носиров

А.Носировнинг “Французча-ўзбекча луғатим” номли уч тилли луғатидан  ўқувчилар ва ўқитувчилар  француз тили фани дарсига доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин.

2

Французча-ўзбекча-русча провербиал фразеологик луғат

А.Маматов ва А.Носиров

А.Маматов ва А.Носировларнинг  “Французча-ўзбекча-русча провербиал фразеологик луғат” идан ўқувчилар ва ўқитувчилар мақол, маталлар уларнинг француз-ўзбек-рус тилидаги муқобиллари билан танишадилар, шу билан оғзаки нутқ бойликларини оширадилар.

3

“J’aime lе français”

С.Караева,

М.Сайдуллаева

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари учун мўлжалланган бўлиб, ўқувчиалрнинг оғзаки нутқини ўстириш мақсадида шеърлар, тўртликлар, латифалар, қўшиқлар иборат бўлган ушбу қўлланма  тавсия қилинади. (Ўқитувчи нашриёти 1994 йил)

4

“Золушка” эртаги, “Қизил Шапкача”, “Этик кийган мушукча”, “Уйқудаги малика”, “Она ғоз” француз эртаклари

Шарль Перро (француз ёзувчиси)

Ушбу француз ёзувчисининг эртаклари тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, яхши ва ёмонни, ёвузлик ва меҳрибонликни  тарбиялашга қаратилган, умумтаълим мактабларининг 1-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган.

5

“Эшак”, “Айиқ” шеърлари

Пеер Гамарра

Ушбу француз шоирларнинг шеър ва тўртликлари берилган мавзуларга мос равишда ўтилади, бу ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ривожлантиришга, нутқ маданиятини ўстиришга, фонетик машқларни бажаришга хизмат қилади.

6

“Қор ёғди”, “Апрел хайқириғи”, “Мирей исмли қўғирчоғим”, “Самокат”, “саноқ шеъри”, “Менинг коптогим”  шеърлари

Морис Карем

Ушбу француз шоирларнинг шеър ва тўртликлари берилган мавзуларга мос равишда ўтилади, фонетик машқларни бажаришга хизмат қилади.

7

“Олтин нок” шеъри

Клод РУА

Ушбу француз шоирларнинг шеър ва тўртликлари берилган мавзуларга мос равишда ўтилади, фонетик машқларни бажаришга хизмат қилади.

8

“Қундуз амакининг эртаклари”

Француз эртаги

Ушбу француз ёзувчисининг эртаклари тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, умумтаълим мактабларининг  1-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган.

9

“Книга-мой друг”

Т.Угримова, И.Розентал

Москва “Просвещение” 1972 г

Француз ёзувчи ва шоирларининг асарларидан парчалар жамланган ушбу қўлланмадан умумтаълим мактабининг 5-9 синф ўқувчилари фойдаланишлари мумкин.

Немис  тили

1

 “Менинг биринчи немисча-ўзбекча-русча луғатим” номли уч тилли луғати

 

Ғ.Рахмонов   

 

Ғ.Раҳмоновнинг “Менинг биринчи немисча -ўзбекча луғатим” номли уч тилли луғатидан  ўқувчилар дарсга доир бўлган матнларни таржима қилишда, гаплар тузишда фойдаланишлари мумкин.

2

100 та чиройли эртаклар

Ака-ука Гриммлар

Ушбу француз ёзувчисининг эртаклари тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, яхши ва ёмонни, ёвузлик ва меҳрибонликни  тарбиялашга қаратилган, умумтаълим мактабларининг 1-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган.

 

Хорижий тиллар бўлими бош методисти                                             Х.Исоқжонова

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 28

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.