Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Вазирлик ҳақида

2019.01.29 | Вазирлик

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш учун ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилардир:

  • Халқ таълими тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ҳар томонлама ривожлантириш, ўқувчиларнинг билими ва маънавий-ахлоқий даражасини янада юксалтириш;
  • Ўрта таълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш орқали 11 йиллик ўрта таълимни жорий этиш бўйича ташкилий-методик тадбирлар тизимини амалга ошириш;
  • Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш ҳамда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ халқ таълими муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатишда методик раҳбарлик қилиш;
  • Умумий ўрта таълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва меҳнат таълимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламасини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
  • Мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режа ва дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш;
  • Меҳрибонлик уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш;
  • Ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг (шу жумладан инклюзив) ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун мослашув муҳитини яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бўлимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, «оммавий маданият» кўринишидаги ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;
  • Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан давлат таълим стандартлари ва талаблари бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;
  • Таълим муассасаларида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ҳамда бюджет интизомига риоя этишни таъминлаш;
  • Таълим муассасаларида бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 20

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.