Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Янгиликлар

Ўтган 9 ой мобайнида Халқ таълими вазирлиги тизимига ажратилган маблағлар

Image 01

2019 йилда Халқ таълими тизимига давлат бюджетидан жами 16,4 трлн. сўм (2018 йилга нисбатан 38,3%га кўп, 11,8 трлн. сўм) ажратилган бўлиб, жами давлат бюджети харажатларининг 15,2 фоизини (2018 йилда 17,1 фоиз) ташкил этади.

06.11.2019

“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги ижодий ишлар танловининг Республика босқичи якунланди

Image 01

Мактаб ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш орқали уларда ёт ғояларга нисбатан иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” Республика кўрик-танлови ташкил этиб келинмоқда. Мазкур танлов иншо, тасвирий санъат ҳамда шеърият йўналишида ташкил этилиб, танловнинг Республика босқичи жорий йилнинг 5 ноябрида ўтказилди.

06.11.2019

Президент мактаби ўқувчилари “SEAMO-2019" олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

Image 01

Нодавлат Халқаро олимпиадалар ташкилоти билан ҳамкорликда  мактаб ёшидаги ўқувчилар ўртасида жорий йилнинг октябрь ойида “SEAMO-2019” Жанубий-Шарқий Осиё математика  олимпиадаси ўтказилди.

05.11.2019

Тошкент вилояти мактабларига эътибор

Image 01

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури асосида Тошкент вилояти халқ таълими муассасаларидаги таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 73 млрд.сўм ажратилган. Айни пайтда 49 та таълим муассасаларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланмоқда.

05.11.2019

Жорий йилнинг 5 ноябридан “Қувноқлар ва зукколар” танловининг ҳудудлараро саралаш босқичига старт берилади

Image 01

17-31 октябрь кунлари танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари ўтказилди. Ҳудудий босқичларда 5 970 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

05.11.2019

Мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича чемпионат ўтказилди

Image 01

Халқ таълими вазирлиги томонидан 42 та туман (шаҳар)лардаги 183 та умумтаълим мактабида 5 та ташаббус бўйича “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари ташкил этилди. Жумладан, жорий йилнинг октябрь ойида ўқувчилар ўртасида шахмат бўйича республика чемпионатининг мактаб ва туман (шаҳар) босқичи ўтказилди.

04.11.2019

Жиззахда мактаб ўқувчи-қизлари ўртасида «Тенгдош-тенгдошга» тамойили асосида янги ўқув дастур тажриба-синовдан ўтказилади

Image 01

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида, шунингдек ЮНПФА нинг методологик қўллаб-қувватлаши ёрдамида Зарбдор, Зафаробод ва Пахтакор туманларидаги умумтаълим мактабларида пилот лойиҳа амалиётга татбиқ этилмоқда.

04.11.2019

Иштихон туманида таъмирланган мактаблар фойдаланишга топширилди

Image 01

Самарқанд вилояти, Иштихон туманида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 784 нафар ўқувчи ўрнига эга бўлган 5-умумий ўрта таълим мактаби биноси таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

04.11.2019

Тошкентда 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш бўйича мактабларга зарур жиҳозлар топширилди

Image 01

Тошкент шаҳар прокуратура органлари томонидан шаҳар ҳокимлиги, шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг таълим олиш шароитларини яхшилаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

04.11.2019

Навоийда “Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва ечимлари” мавзусида тренинг ўтказилди

Image 01

Навоий шаҳар ХТБ тасарруфидаги  6-умумтаълим мактабида “Ҳаёт гўзал - умр бебаҳо”  мавзусида шаҳар семинари бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси методисти  С.Қўзиева,  шаҳар халқ таълими бўлими  мудири   Р.Ҳайитова,  бўлимнинг психологлар билан ишлаш бўйича  методисти Д.Ўринова иштирок этди.

04.11.2019

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 23

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.