Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Вазирлик иштирокидаги Халқаро шартномалар

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Таълим маркази ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида Англашув Меморандуми

Мазкур ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикасидаги корейс тилини ўқитиш жорий этилган 12 та умумтаълим мактабларининг корейс тили ўқитувчиларини малакасини ошириш ва улар учун ўқув-семинарлари ўтказиш, мазкур мактаблар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва корейс тилини ўрганиш учун чоп этиладиган ўқув-қўлланмаларни чоп этиш ва тарқатиш бўйича ҳамкорлик ишлари ташкил қилинади.

14.05.2017

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Соғлом авлод учун” Ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия фонди ва “Siloam Center for the Blind” (Корея Республикаси) Хайрия ташкилоти ўртасидаги Англашув Меморандуми

Юқоридаги Англашув Меморандуми хар йили ўзаро келишув асосида тузилиб, унга асосан Республикадаги имконияти чекланган болалар билим оладиган таълим муассасаларига беғараз техник ёрдам кўрсатилади ҳамда махсус мактаблар ўқитувчилари учун малака ошириш курслари ташкил этилади.

19.08.2016

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистондаги Гёте-Институти ўртасида ҳамкорлик Меморандуми

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республика умумтаълим мактаблари немис тили ўқитувчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида имзоланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистондаги Гёте-Институти ҳамкорлигида “немис тили тренер- ўқитувчилари” (мультипликаторлар)ни тайёрлаш ва малакасини ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

04.01.2016

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.